1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Саккиз давлат Трампнинг Ғазо режаси юзасидан қўшма баёнот берди

Баёнотда АҚШнинг тинчликка эришишдаги саъй-ҳаракатлари олқишланди ва ҳамкорликка тайёрлик билдирилди.

Саккиз давлат Трампнинг Ғазо режаси юзасидан қўшма баёнот берди

Туркия, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Покистон, Саудия Арабистони, Қатар ва Миср ташқи ишлар вазирлари АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан тақдим этилган “Ғазо можаросига барҳам бериш бўйича кенг қамровли режа” юзасидан қўшма баёнот қабул қилди.

 

“Türkiye gazetesi” хабарига кўра, мазкур ҳужжатда Трампнинг урушни тўхтатиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари олқишланиб, АҚШнинг тинчлик ўрнатиш борасидаги қатъияти эътироф этилди. Минтақада барқарорликка эришишда Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик муҳимлиги таъкидланди.

 

Вазирлар мазкур келишувни минтақалар халқларига тинчлик, хавфсизлик ва барқарорлик олиб келадиган тарзда амалга оширишга интилишини билдирдилар. Шунингдек, улар Ғазодаги можарога барҳам бериш учун АҚШ ва бошқа тегишли томонлар билан конструктив ҳамкорликка тайёр эканликларини тасдиқлашди.

 

Баёнотда қайд этилишича, таклиф этилган режа қуйидаги асосий йўналишларни ўз ичига олади: Ғазога гуманитар ёрдамни узлуксиз етказиш, фаластинликларни мажбурий кўчиришга йўл қўймаслик, гаровдагиларни озод қилиш, барча томонлар хавфсизлигини кафолатлайдиган механизмни жорий этиш, Исроил кучларини ҳудуддан олиб чиқиш, Ғазони қайта тиклаш ва фаластин давлатчилиги йўлини тайёрлаш.

 

Шунингдек, Ғазонинг халқаро ҳуқуқ асосида Ғарбий соҳил билан тўлиқ интеграциялашуви минтақавий барқарорлик учун муҳим омил сифатида қайд этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика