1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб, қочиб кетди

У жавобгарликдан қочиш учун машинасини устахонага олиб бориб, таъмирлаётганда қўлга тушган.

Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси пиёдани уриб, қочиб кетди

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида Lacetti ҳафдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани акс этган видео тарқалиб, жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлганди.

 

Пиёданинг онаси видеомурожаат билан чиқиб, ҳокимдан ҳуқуқбузарни топиб, унга чора кўришда амалий ёрдам сўраганди.

 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ расмий муносабат билдириб, ҳолат бўйича маълумот берди. Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 сентябрь куни соат 19.00 лар атрофида Самарқанд туманининг Панжикент кўчасида юз берган. Gentra русумли автоулов ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган 2010 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. У шундан сўнг воқеа жойидан яширинган.

 

Олиб борилган суриштириув ва қидирув ишлари натижасида ушбу ЙТҲни содир этган транспорт воситаси автомобилларни таъмирлаш устахонасидан топилган. Ҳозирда унга нисбатан қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаширилган.

 

Қўшимча қилинишича, қизнинг ҳаёти чақлаб қолинган. Ҳозирда у шифохонада даволанмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика