1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанддаги боғчада болаларга сифатсиз овқат бериляптими?

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарга расмийлар муносабат билдирди.

Самарқанддаги боғчада болаларга сифатсиз овқат бериляптими?

Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти берилгани айтилган хабар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий изоҳ берди.

 

Қайд этилишича, ўрганишлар жараёнида 1-сон ДМТТда фаолият юритаётган ошпазларнинг овқат пишириш технологияларига амал қилмаганлиги ҳамда эътиборсизлиги сабаб кечки нонуштага тайёрланган ширин кулчалар (булочкалар) куйдириб пиширилганлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан  буюртмачи томонидан аутсорсинг корхонаси раҳбарияти огоҳлантирилган.

 

“Шунингдек, аутсорсинг томонидан сифатсиз гўшт маҳсулотлари етказиб берилганлиги ҳақидаги хабар ўз исботини топмади”, дейилади хабарда.

 

Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Санепидқўмита туман бирлашмаси эпидемиологи  маълумотига кўра, 30 сентябрь санасидан бугунги кунга қадар боғча ёшдаги болаларнинг овқатдан заҳарланганлиги бўйича мурожаат келиб тушмаган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика