1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Саудия Арабистонида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда

Маданият вазирлари Озодбек Назарбеков ва Бадир бин Абдулла бин Фарҳан Ал Сауд маданий ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Саудия Арабистонида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда

Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Эр-Рийод шаҳрида 2025 йил 2–11 октябрь кунлари “Ўзбекистон маданияти кунлари” тадбири ўтказилмоқда.

 

Мазкур нуфузли маданий-маърифий тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Саудия Арабистони Маданият вазирлиги ҳамкорлигида, шунингдек YUNESKO ва YUNISEF каби халқаро ташкилотлар кўмагида ташкил этилган.

 

“Ўзбекистон маданияти кунлари” дастури доирасида Ўзбекистон санъат усталари иштирокида концертлар, миллий таомлар ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, шунингдек, ноёб қўлёзма ва адабиёт намуналари тақдим этилмоқда. Тадбир Эр-Рийоддаги Riyadh International Book Fair мажмуаси ҳамда Malika Nurah bint Abdulrahmon университети ҳудудида ўтказилмоқда.

 

Бу йилги дастур доирасида Ўзбекистон илк маротаба “Riyadh International Book Fair” халқаро китоб ярмаркасда “Фахрий меҳмон мамлакат” сифатида иштирок этмоқда. Ярмарка 10 кун давом этади ва унда 2000 дан ортиқ нашриёт ўз асарлари билан қатнашмоқда. Ўзбекистоннинг фахрий мақомда иштироки мамлакат маданияти ва адабиётини жаҳон миқёсида тарғибот қилиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

 

Шунингдек, 4 октябрь куни Эр-Рийод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Саудия Арабистони маданият вазири Бадир бин Абдулла бин Муҳаммад бин Фарҳан Ал Сауд ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Учрашувда таълим, маданий меросни асраш, шунингдек Саудия Арабистонида сақланаётган Марказий Осиё тарихи бўйича қўлёзмаларни ўзбек тилига таржима қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Тадбирлар икки халқ ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш, маданиятлараро мулоқотни чуқурлаштириш ҳамда Ўзбекистоннинг бой маданий меросини жаҳон жамоатчилигига кенг танитишга хизмат қилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика