1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди

Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев АҚШга етиб борди

20 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-йубилей сессияси тадбирларида иштирок этиш мақсадида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига ташриф буюрди.

 

Давлатимиз раҳбарини Ж.Ф. Кеннеди номидаги халқаро аэропортда АҚШ Президенти маъмуриятининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Ламм ҳамда бошқа расмий шахслар кутиб олди.

 

Ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси умумий мунозараларида нутқ сўзлаши, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва йирик молиявий институтлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари АҚШнинг етакчи компаниялари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этиб, йирик трансмиллий корпорациялар раҳбарлари билан ҳам музокаралар олиб боради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика