1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади

Шу муносабат билан давлат раҳбари 20–24 сентябр кунлари Нью-Йорк шаҳрида бўлади.

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20–24 сентябр кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-йубилей сессияси доирасидаги тадбирларда қатнашади.

 

Давлат раҳбари ялпи сессия умумий мунозараларининг биринчи кунида сўзга чиқиб, глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, БМТ тизими ва халқаро молия архитектурасини ислоҳ қилиш, иқлим ўзгариши оқибатлари ҳамда замонавий таҳдидларга қарши курашиш масалалари юзасидан Ўзбекистоннинг ёндашувларини баён этади.

 

Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гуттериш, хорижий давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, нуфузли халқаро молиявий институтлар вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

 

Ташриф дастурининг ишбилармонлик қисмида АҚШнинг етакчи компаниялари ҳамда молиявий-инвестиция тузилмалари билан учрашувлар бўлиб ўтади. Якуний натижада қатор янги келишув ва шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика