1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот ўтказди

Суҳбат якунида Ўзбекистон раҳбари Туркманистон раҳбари ва халқини яқинлашиб келаётган Мустакиллик куни билан табриклади.

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот ўтказди

22 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

 

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркманистон Президентин таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик, қариндош туркман халқига эса тинчлик-осойишталик ҳамда барқарор тараққиёт тилади.

 

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

 

Икки томонлама фаол сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро ҳамкорлик алоҳида таъкидланди. Товар айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш, саноат ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, “Шовот–Тошовуз” чегараолди савдо зонасини барпо этиш жараёнлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида форум, кўргазмалар ҳамда Туркманистон маданияти ва киноси кунларини ўтказиш режалаштирилгани қайд этилди.

 

Шу билан бирга, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари ва бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасига оид масалалар кўриб чиқилди.

 

Суҳбат якунида Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон раҳбари ва халқини яқинлашиб келаётган Мустакиллик куни билан табриклади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика