1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда даҳшатли авария: икки нафар ўсмир ҳалок бўлди

15 ёшли бола отасининг рухсатисиз машина ҳайдаб, ЙТҲ содир этган.

Сирдарёда даҳшатли авария: икки нафар ўсмир ҳалок бўлди

Кеча, 19 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.

 

Ҳолат соат 22:00 лар атрофида Шоликор - Сирдарё йўналишида юз берган. 2010 йилда туғилган вояга етмаган D.A. отасига тегишли бўлган Lecetti русумли автомашинани берухсат бошқариб кетаётиб, юқори тезлик оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги зовурга тушиб кетган.

 

ЙТҲ оқибатида автомашина салонида бўлган икки нафар вояга етмаган йўловчилар воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

 

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3 қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика