1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сурия президенти барча мамлакатлар билан алоқаларни яхшиламоқчи

Унинг сўзларига кўра, мамлакат айни пайтда қурилиш босқичида ва энди ҳеч кимга таҳдид солмайди.

Сурия президенти барча мамлакатлар билан алоқаларни яхшиламоқчи

Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад ал-Шараа Сурия давлатининг сиёсати аввалги тузумдан фарқли равишда адолатли ва очиқ бўлишини айтди. Бу ҳақида у Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги чиқиши чоғида маълум қилди.

 

Ал-Шараанинг таъкидлашича, ҳозирги устувор вазифа Сурия халқи ва ҳудудини бирлаштириш орқали мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда иқтисодий тараққиётга кўмаклашишдир.

 

“Сурия барча давлатлар билан барқарор муносабатларни сақлаш сиёсатига амал қилади ва ҳеч кимга таҳдид қилмайди. Биз қурилиш жараёнидамиз ва барча давлатлар билан нормал муносабатларни сақлаб қолиш жуда муҳим”, - дея таъкидлади Сурия раҳбари.

 

Унинг қўшимча қилишича, Исроил бир неча бор Сурияга ҳужум қилган, Голан тепаликларини босиб олишда давом этмоқда ва мамлакат чегараларини бузмоқда.

 

“Аммо расмий Дамашқ урушдан тилийилшга интилмоқда, чунки у қурилиш босқичида ва мамлакат иқтисодий ривожланиши раҳбариятнинг устувор вазифаси”, - дея таъкидлади Аҳмад ал-Шараа.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика