1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сурия раҳбари 58 йилдан сўнг АҚШга ташриф буюрди

Ахмад ал-Шара БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Сурия раҳбари 58 йилдан сўнг АҚШга ташриф буюрди

Сурия муваққат президенти Ахмад ал-Шара 58 йиллик танаффусдан сўнг АҚШга расмий ташриф билан борди. У БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида иштирок этиш учун Вашингтонга етиб келди, дея хабар бермоқда Сурия давлат телеканали.

 

Маълумотларга кўра, Суриянинг АҚШга охирги расмий ташрифи 1967 йилда амалга оширилган. Бу сафарда ал-Шарага тўрт вазир ҳамроҳлик қилмоқда. Учрашувлар давомида икки давлат ўртасида дипломатик алоқаларни тиклаш, жумладан, Вашингтонда Сурия элчихонасини очиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

 

Ахмад ал-Шара 24 сентябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида нутқ сўзлаши режалаштирилган. Унинг чиқишида “янги Сурия” концепцияси ҳамда мамлакатнинг халқаро майдондаги ўрни ҳақида сўз юритилиши кутилмоқда.

 

Манбалар, шунингдек, Сурия раҳбарининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти. Эслатиб ўтамиз, Трамп 2025 йил июл ойида Сурияга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левиттнинг таъкидлашича, ушбу қарор “Сурия барқарорлиги ва тинчлик йўлида муҳим қадам” сифатида қабул қилинган.

 

Сўнгги ўн йилликларда Асад сулоласи даврида Сурия ва АҚШ ўртасида дипломатик алоқалар узилган эди. 2024 йил декабрида Асадлар режими ағдарилиб, мухолифат кучлари Дамашқ устидан назорат ўрнатгач, мамлакат сиёсий тарихида янги давр бошланди. Ахмад ал-Шаранинг АҚШга сафари шу жараёнларнинг муҳим давоми сифатида баҳоланмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика