1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сурхондарёда аҳоли кўмир талашиб жанжаллашди

Бойсунликлар ўртасидаги тартибсизликка кўмир тарқатиш вақтида айрим фуқароларнинг навбатни бузиши сабаб бўлган.

Сурхондарёда аҳоли кўмир талашиб жанжаллашди

8 октябрь куни Бойсун туманининг Бошработ маҳалласидан жой олган кўмир омборида аҳолига кўмир тарқатиш жараёнида тартибсизлик ҳолати қайд этилди. Ҳодиса ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда аҳолининг ўзаро тортишуви ва жанжалга киришгани орқали акс этган.

 

Бойсун тумани ҳокимлиги воқеа юзасидан муносабат билдирар экан, ҳолат айрим фуқароларнинг белгиланган тартибни бузган ҳолда навбатсиз кўмир олишга урингани сабабли келиб чиққанини маълум қилди.

 

Расмий маълумотга кўра, омборга аҳолига куз-қиш мавсумида тарқатиш мақсадида 278 тонна арзонлаштирилган Ангрен кўмири етказилган. Кўмир тарқатиш жадвали маҳалла ва туман ахборот гуруҳлари орқали аҳолига етказилган.

 

Ички ишлар органлари ходимлари иштирокида тартибсизлик бартараф этилган, кўмир тарқатиш жараёни белгиланган жадвал асосида қайта йўлга қўйилган. Ҳокимлик маълум қилишича, бундан буён тарқатиш қатъий жадвал асосида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назорати остида амалга оширилади.

 

Туман ИИБ маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим видеоларнинг бир қисми бир йил аввалги воқеага тегишли бўлиб, унда иштирок этган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилган.

 

Жорий мавсумда туман бўйича 39 та маҳалланинг 30 тасига кўмир етказиб берилади. Қолган маҳаллалар табиий ёки суюлтирилган газ билан таъминланади. Умуман олганда, 2025–2026 йилги мавсум давомида Бойсун туманига 3036 тонна кўмир келтирилиши режалаштирилган, ҳозиргача 1325 тоннаси аҳолига етказилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика