1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

TikTok АҚШда 14 миллиард долларга баҳоланди

АҚШда TikTok фойдаланувчилари сони 170 миллиондан ошгани таъкидланмоқда.

TikTok АҚШда 14 миллиард долларга баҳоланди

 

TikTok'нинг АҚШдаги фаолияти бўйича келишув тузилди. Оқ уй вице-президенти J.D. Венс маълум қилишича, TikTok'нинг асосий компанияси ByteDance’дан ажратилиши юзасидан тузилган келишув доирасида илованинг АҚШ бўлинмаси тахминан 14 миллиард долларга баҳоланган. Президент Доналд Трамп Овал офисда мазкур битимни маъқуллаш ва тафсилотларни якунлаш учун 120 кун муддат белгиловчи фармонга имзо чекди.

 

Келишув шартларига кўра, Oracle, Silver Lake хусусий инвестиция компанияси ва Абу-Дабида жойлашган MGX суверен фонди TikTok'нинг АҚШдаги 45 фоиз акцияларини назорат қилади. ByteDance 19,9 фоиз улушни сақлаб қолади, қолган 35 фоиз улуш эса америкалик инвесторлар қўлида бўлади.

 

Оқ уй маълумотига кўра, битим TikTok'нинг алгоритмлари ва контентни модерацияси устидан назоратни янги қўшма корхонага ўтказади. Oracle компанияси илованинг маълумотлар хавфсизлиги ва тавсиялар алгоритмини бошқаришда асосий ролни бажаради. Шу орқали илованинг махфийлик талаблари кучайтирилади ва унинг АҚШ фойдаланувчилари учун хавфсизлиги кафолатланади.

 

Битимда шунингдек Руперт Мердок ва Майкл Делл каби йирик инвесторларнинг ҳам иштироки қайд этилган. TikTok'нинг АҚШда ойига 170 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчиси борлиги, бу уни мамлакатдаги энг оммабоп платформалардан бирига айлантиргани таъкидланмоқда.

 

Шу билан бирга, келишув Хитой билан олиб борилаётган музокаралар фонида амалга ошмоқда. Трамп Хитой раҳбари Си Тсзинпин билан бўлган мулоқотини ижобий баҳолаб, келишувга Пекиннинг рухсат берганини қайд этди. Бироқ айрим сиёсатчилар битим шартлари алгоритм устидан тўлиқ назоратни таъминламаслигидан хавотир билдирмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика