Жамият
|
07 Ноябр 11:43
278
Жамият
|
07.11.2021, 11:43
278

Toshkent City'да авто кўргазма бошланди

Ўзбекистонда илк бор бўлиб ўтаётган ушбу кўргазмада бир вақтнинг ўзида энг замонавий автомобиллар, суперкар ва ретро автомобиллар, электромобиллар намойиш қилинади. Шунингдек, автомобиль эҳтиёт қисмлари намойиши ҳам кўргазмадан жой олган.

 

 

Toshkent City боғида ташкил этилаётган мазкур кўргазмада 20 дан ортиқ стендлар қурилган. У ерда 10 та автосалон стендлари, шунингдек республика автомобиль саноатида фаолият юритаётган барча корхоналар маҳсулотлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари, автошина ва аккумуляторлар, сервис ускуналари тақдим этилади.

 

Кўргазмада: Hyundai, KIA, Renault, Honji, SamAuto, Tesla, Mercedes-Benz, Infinity, Subaru, Jaguar, Toyota, Lexus, Range Rover каби брендлар иштирок этишади.

 

Шунингдек, кўргазмада Gentra автомобили аукцион орқали арзонроқ нархда сотилиши режалаштирилган. Ундан ташқари кўргазма давомида Nexia автомобилининг лотерея соврини ҳам бўлиб ўтиши айтилмоқда.

 

Эслатма. Hilton Auto Expo кўргазмаси 20 ноябрга қадар бўлиб ўтади. Унда тюнинг-автомобиллар намойиши, ретро-автомобиллар шоуси, автотовуш шоуси кабилар ҳам намойиш этилиши айтилмоқда. Кўргазма 10:00 да бошланиб, тунги 22:00 гача давом этади.

 

Оламгир Абдиев