1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида болаларнинг заҳарланиши бўйича ССВ “тилга кирди”

Вазирлик вилоятдаги ҳозирги вазият ҳақида ахборот берди.

Тошкент вилоятида болаларнинг заҳарланиши бўйича ССВ “тилга кирди”

Тошкент вилоятида болаларнинг заҳарланиши бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков ахборот берди.

 

Қайд этилишича, болалар орасида ошқозон-ичак фаолиятнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолат кузатилган. Жами 1922 нафар, шу жумладан, бемор болалар билан мулоқотда бўлган болалар ҳам тиббий кўрик билан қамраб олинди. Улардан 959 нафарида ҳеч қандай клиник белгилар бўлмаганлиги учун дарҳол уйларига рухсат берилган. Ўтган давр мобайнида яна 269 нафар болаларга даволанишдан сўнг уйларига жавоб берилган.

 

Ҳозирги кунда Тошкент вилоятидаги шифохоналарда 694 нафар болалар даволанмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, уларнинг 13 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда.

 

27 сентябрь ҳолатига кўра, яна 421 нафар болаларга аҳволи яхшилангани сабабли уйга жавоб бериш режалаштирилган.

“Яқин кунларда барча болалар соғайиб, уйларига қайтади”, дейилади хабарда.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика