Тошкент вилоятининг Зангиота туманида юк автомобили пиёдалар ўтиши учун мўлжалланган кўприк қисмига урилиб, шикаст етказди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 26 сентябрь куни соат 19:00 атрофида юз берган. Юк машинаси ҳайдовчиси тақиқловчи йўл белгисига амал қилмай, габарит ўлчамларига мос келмаган транспорт воситаси билан кўприкнинг бетон тўсиғига бориб урилган.
ЙТҲ натижасида одамлар саломатлигига зарар етмаган. Кўприкнинг автомобил ҳаракатланиши учун мўлжалланган қисми зарар кўрмаган, бироқ пиёдалар йўлаклари қисмида шикаст кузатилган.
Ҳозирда мазкур қисмни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, йўлларда транспорт воситаларининг эркин ҳаракати тикланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.


