1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкент вилоятида юк машинаси ва “Матиз” тўқнашиб, ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Тошкент вилоятида юк машинаси ва “Матиз” тўқнашиб, ёниб кетди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 4 октябрь куни кечки пайт содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида иккита автомобиль ёнган. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, соат 19:45 атрофида А-373 автомобиль йўлининг 88-километрида “MAN” русумли юк машинаси ва “Матиз” русумли енгил автомобиль тўқнашган. Зарба натижасида автомобилларда ёнғин юзага келган.

 

Воқеа жойига ФВБнинг ёнғин-қутқарув бўлинмалари 6 дақиқа ичида етиб келган ва соат 20:07 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

 

Ҳозирда воқеа сабаблари аниқланмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин транспорт воситаларининг техник носозлиги ёки ҳаракат хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши сабабли келиб чиққан бўлиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика