Кеча, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида йўловчи автобус пиёдани уриб юборди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 07:00 ларда Янгиҳаёт тумани Чоштепа 2-даражали йўли кўчасида юз берган. Унда “Ютонг” русумли автобус ҳайдовчиси, 2007 йилда туғилган пиёдани уриб юборганлиги натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида, пиёдага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


