1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Тошкентда автобус ва юк машинаси тўқнашиб кетди

Кеча, 29 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақида шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий ахборот берди.

 

Қайд этилишича, соат 21:20 ларда Яшнобод тумани Жарқўрғон кўчасида ЗИЛ русумли юк автомашинаси ва YUTONG русумли автобус ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика