1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари жанжалидан сўнг Gentra ҳайдовчисининг рафиқаси ҳомиласидан айрилди

Ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилиб, можаро иштирокчилари қўлга олинди.

Тошкентда BYD ва Gentra ҳайдовчилари жанжалидан сўнг Gentra ҳайдовчисининг рафиқаси ҳомиласидан айрилди

Пойтахтда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси жиддий оқибатларга олиб келди. 19 март куни Яккасарой тумани Мукимий кўчасида “Lacetti” ва “BYD” автомашиналари ҳайдовчилари ўртасида келиб чиққан можарода ҳомиладор аёл тан жароҳати олиб, ўз фарзандидан айрилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа ҳайдовчилардан бири йўлнинг ўнг бўлагига ўтишга уриниб қолганида бошланган. Можаро давомида “BYD” ҳайдовчиси ва унинг яқин қариндоши иккинчи ҳайдовчига ҳужум қилиб, автомобиль ойналарини синдирган ҳамда унинг ҳомиладор турмуш ўртоғига жисмоний тажовуз қилган.

 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Ҳодисанинг барча иштирокчилари қўлга олинган.

 

Ҳомила нобуд бўлишининг аниқ сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган. Мутаҳассислар хулосаси чиққанидан сўнг, жиноят ишининг ҳуқуқий малакаси қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика