Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судлари томонидан 2025 йил биринчи ярми давомида 6.410 (5.557) нафар шахсга нисбатан 5.242 (4.657) та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, ўтган йилга нисбатан кўриб тамомланган ишлар сони 853 тага (15,3 фоиз), жавобгарликка тортилган шахслар сони эса 585 нафарга (12,5 фоиз) кўпайган. Бу ҳақда 2025 йил биринчи ярмида Тошкент шаҳар судлари томонидан бажарилган ишлар бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар қилмоқда zamon.uz журналисти.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳар маъмурий судларига эса 1 594 та шикоят келиб тушган. Уларнинг 1 416 таси иш юритувига қабул қилиниб, кўриб чиқилган.
Кўриб чиқилган ишлардан:
- 512 таси қаноатлантирилган,
- 642 таси рад қилинган,
- 246 та хусусий ажрим чиқарилган,
- шундан 13 та мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо тайинланган.
Судга келиб тушган шикоятлар асосида қуйидаги органлар фаолияти бўйича кўпроқ ишлар кўрилган:
- Давлат солиқ органлари — 339 та иш,
- Пенсия жамғармалари — 138 та иш,
- Маҳаллий ҳокимликлар — 154 та иш,
- Қурилиш вазирлиги — 91 та иш,
- Мажбурий ижро бюроси — 283 та иш.
- Адлия органлари — 70 та иш.
- Рақобатни қўмитаси — 37 та иш кўрилган.


