1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда маст эркак бегона қизга шилқимлик қилди

Ҳозирда унга нисбаган қамоқ жазоси тайинланган.

Тошкентда маст эркак бегона қизга шилқимлик қилди

Кеча, 22 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида фуқаро А.Х.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

 

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 1992 йилда туғилган эркак маст ҳолатда ўзига нотаниш бўлган қизга нисбатан шилқимлик қилган.

 

Суд мажлисида судланувчи ўзига нотаниш бўлган қизга гап отганлигини, шундан сўнг уни қўлидан ушлаганлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонда эканлигини ва унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.

 

Суд ҳукмига кўра, эркакка нисбатан МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва ушбу модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига тайинланган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика