1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда мушукка шафқатсизлик қилган Хитой фуқароси 5 суткага қамалди

У мушукни идишда ушлаб, унга бир неча бор қайноқ сув қуйган эди.

Тошкентда мушукка шафқатсизлик қилган Хитой фуқароси 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳрида мушукка нисбатан шафқатсизлик кўрсатган Хитой фуқароси Й.З. суд қарорига кўра 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди. Бу ҳақда “Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти маълум қилди.

 

Воқеа 16 сентябрдан 17 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган. Маълумотларга кўра, фуқаро мушукни идишда ушлаб, қайта-қайта қайноқ сув қуйган. Қўшнилардан бири ушбу ҳаракатларга гувоҳ бўлиб, ҳайвоннинг қийноққа солинаётганини кўрган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, шунингдек, Хитой фуқаросининг депортация қилиниши масаласини кўтариб чиққан.

 

18 сентябрь куни Яккасарой туман жиноят ишлари бўйича судида иш кўриб чиқилиб, чет эл фуқаросига 5 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Унинг адвокатлари томонидан апелляция берилган бўлса-да, 20 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят судида шикоят рад этилди ва биринчи инстанция қарори ўз кучида қолдирилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика