Дунё
|
10 Май 15:02
395
Дунё
|
10.05.2022, 15:02
395

Тошкентда ШҲТнинг яна бир йирик форуми бўлиб ўтади

Форум 11-12 май кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Тошкентда “Халқ дипломатияси – тараққиёт йўлида ўзаро ҳамжиҳатлик” шиори остида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг Халқ дипломатияси форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили

Тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги ташаббусида ўтказилмоқда.

Форумда ШҲТга аъзо давлатлар парламентлари, халқаро тузилмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, илмий-таҳлил марказлари вакилларидан иборат 120 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кўзда тутилган.

Ялпи мажлис икки йўналишда ўтказилиб, иштирокчилар унда – “Халқаро ҳамкорликда халқ дипломатиясининг ўрни” ва “Халқ дипломатияси – замонавий давлатлараро мулоқотнинг муҳим элементи: ШҲТга аъзо давлатларнинг тажрибаси” мавзуларида “ШҲТ оиласи” мамлакатлари ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашни мақсад қилган ҳолда халқ дипломатияси воситаларидан самарали фойдаланиш йўлларини муҳокама қиладилар.

Форум якунлари бўйича ШҲТ халқ дипломатиясининг Тошкент коммюникесини қабул қилиш режалаштирилган.