1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда совуқ сув вақтинча ўчирилади

8 сентябрдан 10 октябргача профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Тошкентда совуқ сув вақтинча ўчирилади

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖ маълум қилишича, пойтахтда 8 сентябрдан 10 октябргача ичимлик суви жадвал асосида вақтинча ўчирилади. Бу чора 2025 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилмоқда.

 

Хабарга кўра, катта ҳажмли сувўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли айрим ҳудудларда сув босими пасайиши ёки умуман бўлмаслиги мумкин. Сув таъминоти тўхтатиладиган манзилларга махсус сув ташувчи машиналар юборилади.

 

Сув ўчириладиган маҳаллалар ва вақтлар жадвали билан махсус ҳавола орқали танишиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда ичимлик суви таъминоти охирги марта 7 апрелдан 16 майгача баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик ишлари доирасида вақтинча тўхтатилган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика