1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тошкентда “ДХХ ходими” ушланди

У фуқародан 1000 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушган.

Тошкентда “ДХХ ходими” ушланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништириб, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали хеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказдириб беришини айтади.

 

ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу ҳожатбарор фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланди.

 

Аниқланишича, мазкур шахс корхонага хориждан импорт килинаётган автомобиль эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганлигини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

 

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика