Жамият
|
31 Август 10:01
446
Жамият
|
31.08.2021, 10:01
446

Тошкентда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди

Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 20 ёшли йигит вояга етмаган болаларга тегишли рухсатсиз диний таълим бергани аниқланди.

 

Тошкентда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди

 

Пойтахт ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган профилактик тадбирлар давомида 20 ёшли йигит М.Қ. хусусий уйлардан бирида тегишли рухсатсиз вояга етмаганлар учун диний адабиётдан фойдаланган ҳолда дарс ўтгани аниқланган. Воқеа жойидан диний адабиёт, DVD-диск ва мобил телефонлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Тошкентда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалди

 

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) кўра ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган.

 

Сун унга нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинлаган.

 

Бундан аввалроқ Зангиотада ноқонуний ҳужра ҳамда Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил этган она-бола аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.