Жамият
|
06 Август 09:35
398
Жамият
|
06.08.2021, 09:35
398

Тошкентдаги савдо ва маиший комплекс аукционга қўйилди

Лот 2021 йилда қурилган, 2 қават бино ва 7 та хонадан иборат.

 

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган савдо ва маиший комплекс аукционга қўйилди. Лот 2021 йилда қурилган, 2 қават бино ва 7 та хонадан иборат.

 

Бинонинг умумий майдони 1102 kv.metrni ташкил этади. Электр, газ, сув ва канализацияга эга.

 

Лотнинг бошланғич нархи 8 млрд сўм бўлиб, аризалар шу йилнинг 4 сентябрига қадар қабул қилинади. Савдолар эса 6 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Аукционда иштирок этиш ниятидаги шахслар батафсил маълумотни ушбу ҳаволадан олишлари мумкин.

 

Аввалроқ Спот Чилонзор туманида жойлашган “Дубаи Рестаурант” савдо ва умумий овқатланиш масжмуаси аукционга қўйилганлиги ҳақида ёзган эди.