АҚШ Президенти Доналд Трамп Украинага нисбатан ҳам иқтисодий чоралар кўрилиши мумкинлигини маълум қилди.
Трампнинг сўзларига кўра, агар Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокараларида сезиларли силжиш кузатилмаса, В. Зеленский ҳам жавобгарликдан ҳоли эмас. Шунингга қарамай, АҚШ раҳбари дарҳол санкциялар жорий этишга шошилмаслигини, аввалo тинчлик битими имзоланишини кўришни исташини таъкидлади.
“Мен можарони тўхтатишни истайман, акс ҳолда глобал иқтисодий уруш юз беради. Бу Россия учун ҳам, бошқа давлатлар учун ҳам оғир бўлади. Мен буни хоҳламайман. Улар учрашиб, келишувга эришишлари зарур”, — деди Трамп.
Маълумот учун, ҳозирги кунда АҚШнинг асосий ташқи сиёсий позицияларидан бири — Россия-Украина можаросини музокаралар орқали якунлаш ҳамда Европада барқарорликни таъминлашдир.


