1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Тунда шовқин кўтарганлик учун жазо чораларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси рад этилди

Лойиҳа такомиллаштирилгач, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

Тунда шовқин кўтарганлик учун жазо чораларини кучайтиришга оид қонун лойиҳаси рад этилди

Ўтган йили аҳолини тунда осойишталигини бузганлик учун жарима миқдорини 5 миллион сўмгача ошириш ҳақидаги қонун депутатлар томонидан бир ўқишда қабул қилинган эди.

 

Бугун, 23 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

 

Қайд этилишича, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар, қўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши аъзолари ва соҳа мутахассисларининг таклифлари асосида иккинчи ўқишга тайёрланган ва такомилига етказилган.

 

Хусусан, лойиҳа билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғини амалдаги етти соатдан (соат 23:00 дан 06:00 гача) саккиз соатга (соат 23:00 дан 07:00 гача), дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари эса соат 22:00 дан 09:00 гача бўлган вақт оралиғига ўзгартириш таклиф этилмоқда. Ушбу вақт оралиғида фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтириляпти.

 

Шунингдек, аҳоли истиқомат қиладиган кўп квартирали уйларда шовқининг йўл қўйиладиган даражасидан ошадиган қурилиш ва таъмирлаш ишларини иш кунлари соат 09:00 дан 18:00 гача амалга ошириш мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

 

Муҳокамаларда депутатлар бир қатор саволларни ўртага ташлади. Айрим нормаларни аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш зарурлиги айтилди. Қонун лойиҳаси масъул қўмита томонидан такомиллаштирилгач, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

 

Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳасини маромига етказиш мақсадида масъул қўмитага қайтарилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика