Уфада аёл кўп қаватли уйнинг деразасидан тушиб кетди. Фожиа тунда Архитектор Калимуллин кўчасидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган.
"Қиз қулаган вақт бинонинг олдидан нотаниш йўловчи аёл ҳам ўтиб кетаётган бўлган. Тасвирда кўрингандек аёл воқеани кўрган аммо ҳеч нарса бўлмагандек йўлида давом этган. “Тез ёрдам” чақиришга ҳам шошилмаган" – дейди яна бир воқеа гувоҳи.
Ҳолатни "Уфанета" камералари ёзиб олган. Видеотасвир Utv.ru шаҳар телеканали орқали эфирга узатилган. Фуқаро муҳофазаси бошқармаси аёл 31 ёшда эканлигини тахмин қилмоқда. Ҳозирда ўлим ҳолатлари ва аёлнинг шахсини аниқлаш ишларини олиб бораётганини маълум қилди.
Аввалроқ Москвада кўп қаватли уй деразаси тагидан аёл ва унинг икки боласи, Санкт-Петербургда ўзбекистонлик 13 ёшли қиз ҳамда Оренбург вилоятида уч нафар талаба қизнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева


