1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Украина Россия ҳудудига зарба берди

Оқибатда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.

Украина Россия ҳудудига зарба берди

Кеча тушдан кейин Украина қуролли кучларининг учувчисиз дронлари Новороссийскка ҳаводан ва денгиздан ҳужум қилди. 

 

Краснодар ўлкасида Украина дронлари бир вақтнинг ўзида ҳам шаҳар, ҳам портга зарба берган. Натижада 2 киши ҳалок бўлган, 11 киши яраланган.

 

Айни пайтда ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳужум Россия учун катта зарба сифатида баҳоланмоқда.

 

Минтақавий тезкор гуруҳ маълумотларига кўра, Новороссийскдаги ҳужумда еттита турар-жой биноси, жумладан, “Новороссийск” меҳмонхонаси зарар кўрган. Шевченко кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг том қисми ёниб кетди. 

 

Шунингдек, 20 та машина шикастланган, улардан учтаси бутунлай ёниб кетган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика