1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди

У бунгача вилоят ҳокими вазифасини бажариб келаётганди

Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Улуғбек Мустафоев номзодини илгари сурди.

 

Халқ депутатлари ва вилоят фаоллари номзод ҳақидаги фикрларини билдирдилар. Шундан сўнг вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди.

 

Овоз бериш натижаларига кўра, Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

 

Давлатимиз раҳбари янги ҳоким билдирилган ишончни оқлаб, кейинги йилда вилоятга 4,5 миллиард доллар хорижий инвестиция олиб келиш, экспортни 500 миллион долларга етказиш, 175 минг одамни ишли қилиш, 15 минг оилани камбағалликдан чиқариш борасида қаттиқ ишлаши кераклигини кўрсатиб ўтди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика