1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Висконсин штатининг Уокеш шаҳрида ҳайдовчи юк автомобилида одамларни босиб кетди

40 тадан ортиқ одам жароҳатланган, 5 та одам қурбон бўлган.

Висконсин штатининг Уокеш шаҳрида ҳайдовчи юк автомобилида одамларни босиб кетди

 

АҚШнинг Висконсин штатида ташкил этилган Рождество байрам парадида ҳайдовчи полиция томонидан ўрнатилган тўсиқларни катта тезликда  бузиб, одамлар устидан босиб ўтиб кетган. Бу ҳақда "Мир 24" хабар берди.

 

Қурбонлар орасида аксарият болалар, оркестр аъзолари ва рақс гуруҳи аъзолари ҳам бор.

 

Ўт ўчириш хизмати бошлиғи Стивен Ховардниг берган маълумотига кўра, Уокеша шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг ҳамкорлари жами 12 нафар болани ва 11 нафар катта ёшли фуқаролар касалхонага етказилган. Қолган енгил тан жароҳат олганлар эса ўзлари шифохонага мурожаат қилишган. Шунингдек баёнотда жароҳатланганлар ҳақида берилган умумий рақам ўзгариши мумкинлиги қайд этиб ўтилган.

 

Штат полиция раҳбари Ден Томпсоннинг айтишича, машина аллақачон топилган вa гумондор қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ АҚШда 11 сентябрь терактига оид ҳужжатлар ошкор қилингани ҳамда АҚШда 5 нафар журналист қотилига 345 йил қамоқ жазоси тайинлангани хақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика