Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин мамлакатга келаётган хорижлик меҳнат мигрантларига мурожаат қилиб, уларни Россияга оилаларини олиб келмасликка чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида хабар қилди.
Володиннинг сўзларига кўра, Давлат думасида ноқонуний миграция билан боғлиқ масалалар аллақачон муҳокама қилинган ҳамда аниқ таклифлар илгари сурилган.
“Меҳнат миграцияси деганда гап фақат ишлаш ҳақида кетмоқда. Одамлар ишлаш учун келиб, кейин ватанига қайтиши керак. Оилалар ва болаларни бу жараёнга жалб қилишнинг ҳожати йўқ, бу бошқа талабларни юзага келтиради”, — дея таъкидлади спикер.


