Аввалроқ Россиянинг Красноярск ўлкасида ўзбекистонлик қўшиқчи Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерти пайти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари рейд ўтказгани ва юзлаб одамлар текширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолатга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 22 сентябрь куни Россия Федерацияси Красноярск ўлкаси Емеляновский туманида жойлашган “Корона” зиёфат залида ўтказилган тадбир вақтида Росгвардия ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳужжат текширувлари амалга оширилган.
Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, лицензияга эга адвокат воқеа жойига юборилган.
“Айни пайтда мазкур ҳолат Россия Федерациясининг амалдаги қонунчилиги доирасида ўрганилмоқда”, дейилади расмий изоҳда.


