1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг олтин даври бошланмоқда”

Тошкентда Хитой элчихонаси сиёсий ҳамкорликдан тортиб миллиардлаб сармояларгача бўлган мавзуларни қамраб олган брифинг ўтказди.

“Хитой ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг олтин даври бошланмоқда”

Тошкентда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан махсус брифинг ташкил этилди. Унда Хитой элчиси Ю Тсюн Хитойдаги асосий сиёсий жараёнлар ва Хитой–Ўзбекистон ҳамкорлиги бўйича батафсил маълумот берди. Тадбир икки томонлама алоқалар “янги олтин давр” сари қадам ташлаётганининг яна бир исботи бўлди.

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яқинда Хитойга амалга оширган ташрифи ҳамкорлик тарихида муҳим босқич бўлди. Пекиндаги тантанали тадбирларда ва Тянтсзиндаги ШҲТ саммитида Президент Си Сзинпин билан учрашув икки томонлама муносабатларга янги сиёсий ва иқтисодий суръат бағишлади. Томонлар стратегик режалар ишлаб чиқиб, транспорт, энергетика, рақамли иқтисодиёт ва маданият соҳаларида қатор келишувларга эришдилар.

 

 

Си Сзинпин Ўзбекистонни “ягона тақдир ҳамжамияти”нинг муҳим қисми сифатида таърифлаб, “ҳамкорлик олтин даврга кирганини” алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, томонлар «Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон» темир йўлини қуриш, яшил энергетика ва сунъий интеллект бўйича қўшма лойиҳаларни жадаллаштиради.

 

Шавкат Мирзиёев эса ўз навбатида, Хитойнинг узоқ йиллик инвестициявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаб, “халқ фаровонлигини оширишда Хитой тажрибаси муҳим” эканини қайд этди. У Хитойнинг глобал бошқарув бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдирган.

 

 

Брифингда ШҲТ саммити ҳам алоҳида муҳокама қилинди. Тянтсзин йиғилишида 23 мамлакат етакчилари иштирок этди ва ташкилот тарихидаги энг йирик саммит бўлди. Си Сзинпин илгари сурган янги ташаббуслар — “тўртта хавфсизлик маркази” ва ШҲТ Тараққиёт банки ташкил этилиши минтақавий иқтисодий ҳамкорлик учун катта имкониятлар яратиши кутилмоқда.

 

Брифингда, шунингдек, Хитойнинг глобал бошқарув ташаббуси муҳокама қилинди. Бу ташаббус кўплаб давлат раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланди. Президент Мирзиёев ҳам уни “адолатли ва оқилона халқаро тартиботга хизмат қилувчи” ташаббус сифатида баҳолади.

 

Хитой томони, шунингдек, Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича тажрибалар алмашишга тайёрлигини билдирди. Элчи Ю Тсюн таъкидлашича, Ўзбекистон сўнгги йилларда бу борада сезиларли ютуқларга эришди ва Хитой модели бу жараённи янада тезлаштиришга ёрдам беради.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика