Хитой шимолидаги Шинжон-Уйғур автоном туманидаги ландшафт боғида осма кўприк қулаб тушди. Бу ҳақида “Синхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, кўприкни ушлаб турган пўлат арқонлардан бири узилгач, кўприк оғиб кетган ва ундаги 29 киши тушиб кетган.
Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, яна 24 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ҳозирда боғ ташриф буюрувчилар учун ёпилган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.


