1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хивадаги боғчада шеър ёдлаб келмаган бола калтакланди

Унга муассаса раҳбари тан жароҳати етказган.

Хивадаги боғчада шеър ёдлаб келмаган бола калтакланди

Хоразм вилоятининг Хива туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида болага тан жароҳати етказилди. Бу ҳақида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, мазкур муассасада раҳбар лавозимида ишлаб келаётган Ж.M. тайёрлов гуруҳига рус тили фанидан қатнашиб юрган У.Ш.ни шеърни ёдлаб келмаганлиги учун унинг чап елка соҳасини қўли билан қаттиқ сиқиб, тан жароҳати етказган.

 

Юзага келган ҳолат бўйича боланинг яқинлари томонидан Хива тумани Ички ишлар бўлимига мурожаат қилинган ва мазкур ҳолат Хива туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари иштирокида муҳокама қилинган.

 

“Айни пайтда Хива туман ИИБ ходимлари томонидан ҳолат юзасидан терговгача текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика