1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Яна 5 та мамлакат Фаластин давлатини тан олди

Макрон бу “Исроилга тинчликда яшаш имконини берадиган ягона ечим” эканини айтди.

Яна 5 та мамлакат Фаластин давлатини тан олди

Франция, Бельгия, Люксембург, Малта ва Монако БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Фаластинни тан олишини маълум қилди. Бу ҳақида CNN телеканали хабар берди.

 

Нашрнинг ёзишича, Франция президенти Эммануэл Макрон кеча, 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Фаластинни тан олганини маълум қилган.

 

“Вақт келди. Мамлакатимнинг Яқин Шарқда Исроил ва Фаластинликлар ўртасида тинчликка эришиш бўйича тарихий мажбуриятига мувофиқ, бугун Франция Фаластин давлатини тан олди”, деди Макрон.

 

У Фаластин давлатини тан олиш “Исроилга тинчликда яшаш имконини берадиган ягона ечим” эканини тушунтириб, бу ҳаракатни “Ҳамаснинг мағлубияти” деб атади.

 

Макрон, Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини тан олиш Исроилнинг ҳуқуқларини камайтирмаслигини қайд этиб, гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақириб, бу қарорни энди кечиктириб бўлмаслигини таъкидлади.

 

Франциядан кейин Бельгия Бош вазири Барт де Вевер, Люксембург Бош вазири Люк Фриден, Малта Бош вазири Роберт Абела ва Монако шаҳзодаси Алберт II БМТ Бош Ассамблеясида Фаластинни тан олишларини эълон қилишди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада, Австралия ва Буюк Британия Фаластин давлатини тан олиши ҳақида эълон қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика