Жамият
|
08 Ноябр 15:17
232
Жамият
|
08.11.2021, 15:17
232

Яшнободда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан газдан ўғирланиш холатлари аниқланди

Оқибатда ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 311,1 миллион сўм зарар етказилди.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туман ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг қозонхонасига 4 дона иситиш ускуналарини ўрнатиб, ноқонуний равишда газдан фойдаланилганлиги оқибатида ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 311,1 миллион сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Аввалроқ йил бошидан буён 78 миллиард сўмлик газ ўғирлангани ҳамда  Навоий ИЭСда газ сизиб чиқиш ҳолати юз бергани ҳақида хабар бергандик.