1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

YouTube Трампга 24,5 миллион доллар тўлайди

Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари Капитолий воқеалари ортидан вақтинча блокланган эди.

YouTube Трампга 24,5 миллион доллар тўлайди

YouTube платформаси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан қўзғатилган суд даъvosини ҳал этиш учун 24,5 миллион доллар тўлашга рози бўлди. Даъво 2021 йил 6 январ куни Капитолийда содир бўлган тартибсизликлардан кейин Трампнинг аккаунти вақтинча блоклангани билан боғлиқ.

 

Келишувга кўра, 22 миллион доллар Trust for the National Mall жамғармасига йўналтирилади, қолган 2,5 миллион доллар эса иш бўйича бошқа даъвогарлар – жумладан ёзувчи Наоми Вулф ва Америка консерватив иттифоқига тақсимланади.

 

Шу тариқа YouTube’га эгалик қилувчи Alphabet Трамп билан суд жараёнини келишув орқали якунлаган учинчи йирик технология компанияси бўлди. Аввалроқ, Meta Platforms Трампнинг Facebook аккаунти билан боғлиқ даъвони 25 миллион доллар, X Company (собиқ Twitter) эса 10 миллион доллар тўлаш орқали ҳал қилган эди.

 

Трампнинг Facebook, Instagram, YouTube ва Twitter саҳифалари 2021 йил январ ойида тарафдорлари томонидан Капитолий биносига ҳужум уюштирилганидан сўнг вақтинча блокланган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика