Жамият
|
24 Июл 17:43
435
Жамият
|
24.07.2021, 17:43
435

Юртимизда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилади

Кеча Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг таклифига кўра, Хитойнинг «Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компанияси аъзоларидан иборат делегация Тошкентга келди.

 

Юртимизда коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилади

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, делегация ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида келган.

Хитой Фанлар академияси SARS-CoV-2 коронавирусига қарши номзод вакцинасини яратиш лойиҳасининг ташаббускори ва координатори ҳисобланади. Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Вирусология илмий-тадқиқот институтининг вакцина синовларида бевосита иштироки, шунингдек, клиник тадқиқотларга қўшган ҳиссаси натижасида Ўзбекистон вакцинанинг ҳаммуаллифи сифатида эътироф этилган.