Спорт

Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи

Лондоннинг “Челси” клуби “Реал” билан бир вақтда бир нечта футболчи борасида фаол музокаралар олиб бормоқда.

Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи

 

Улардан бири —ҳужумчи Эден Азар ҳисобланади. Хабарларга кўра, “Челси” хўжайини Роман Абрамович ўз жамоаси Европада етакчилик мавқеини сақлаб қолиши учун таркибни кучайтиришнинг турли вариантларини кўриб чиқмоқда. Россиялик мулкдор учун устувор танловлардан бири бу “аристократлар”га нафақат ўйин нуқтаи назаридан, балки тасвир нуқтаи назаридан ҳам фойда келтирадиган Эден Азарнинг қайтишидир. “Челси” Азар учун 50 миллион евро тўлашга тайёр. “Реал” Азарга нисбатан ишончни йўқотган. Шунинг учун футболчи борасида ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр. Шунга қарамай, Флорентино Перес ҳали ҳам бельгиялик учун камида 60 миллион евро талаб қилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, “Азар” “Реал”га 2019 йилнинг ёзида 115 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Бунгача у “Челси” сафида етти йил давомида тўп сурган. Фаолиятининг бошида “Лилл”да ўйнаган. Азарнинг “Реал Мадрид” билан шартномаси 2024 йилгача тузилган.

 

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Азар 7 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди.

 

Аввалроқ UEFА Англияни жазоламоқчи эканлиги ва “ПСЖ” Икардини Агуэрога алмаштирмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"