Ҳабиб Нурмагомедов қайси жангини яхши кўриб эслайди?
Собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов энг яхши кўрган жанги қайси эканини айтди:

“Менинг яхши кўрган жангим, бу — охирги жангим. Агар машғулотлар лагери, вазн ташлаш, жанг, ундан сўнгги воқеалар ҳақида гапирадиган бўлсак, мен учун жуда оғир кунлар бўлган. Аммо бу синовларнинг ҳаммасини қадамба-қадам босиб ўтканман... Дарҳақиқат, Конор билан бўлган жанг UFC тарихи, умуман, ММА оламидаги энг катта жанглардан бири саналади. Менга Жастин Гетжи билан жангим кўпроқ ёқади. У ҳақиқий давогар, жиддий хавф, вақтинчалик чемпион эди. Кўпчилик у мен учун жуда қийин синов бўлишини айтган. Отам билан юз берган воқеадан кейин тайёргарлигим жуда ёмон эди. Бир нечта жароҳатим бор, бармоғим синган, касалхонага ётиб чиққандим. Буларнинг ҳаммасини енгиб ўтдим. Шу боис, бу жанг ва унга тайёргарлик жараёни мен учун энг севимлиси бўлди”.
Маълумот ўрнида: Ҳабиб Нурмагомедов ва Жастин Гетже ўртасидаги жанг 2020 йил 24 октабрь куни бўлиб ўтганди. Унда россиялик спортчи рақиби устидан муддатидан олдин ғалаба қозонди. Бу Нурмагомедовнинг UFC даги сўнгги жангги эди.”
Аввалроқ Жон Жонс алкоголдан буткул воз кечгани ва Конор Макгрегорнинг дўсти АҚШда ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







