Махачев Ден Хукер билан жанги қизиқарли бўлишига ишонмоқда
Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Ислом Махачев янги зеландиялик Ден Хукер билан бўладиган жанг ҳақида гапирди.

Махачев ушбу жанг жуда қизиқарли бўлиши, чипталарнинг барчаси сотилишини таъкидлади. Махачев дастлаб UFC 267 турнирида енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Рафаэл дос Анжосга қарши жанг қилиши керак эди. Аммо бразилиялик спортчи жароҳати туфайли турнирда қатнаша олмайдиган бўлди. Ислом Махачев охирги жангида яна бир Бразилия вакили Тяго Мойзени мағлуб этган.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Хукер ўртасидаги жанг 30 октябрь куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ Ҳабиб Нурмагомедов қайси жангини яхши кўриши ва Майк Тайсон яна рингга қайтмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







