Ўзбекистон

АҚШ ҳайратда. Хитой янги гипертовушли қурол синовини ўтказди

Хитой август ойида гипертовушли учувчи мослама синосини ўтказган. Financial Times маълумотларига кўра, унга ядро қуролини ўрнатиш мумкин бўлган.

АҚШ ҳайратда. Хитой янги гипертовушли қурол синовини ўтказди

 

Ушбу мослама паст орбита бўйлаб учган ва якунда маррага етиб бора олмаган. У нишондан бир неча ўн километр узоққа тушган. Шундай бўлса-да, бу маълумот АҚШ ҳарбийларининг таажубига сабаб бўлди. гипертовушли учувчи мослама синови Хитой олимларининг гипертовушли қуролни яратишида қанчалик илгарилаганини кўрсатди.

 

“Биз Хитой буни қандай амалга оширганини англолмай қолдик”, – дейди АҚШ разведкасидаги манбалардан бири. Пентагон матбуот котиби Жон Кирби ўз навбатида гиреттовушли қурол синовлари Осиё-Тинч океани ҳақзаси ва бутун дунёдаги кескинликнинг кучайишига олиб келишини маълум қилди. “Айнан шу сабабли биз Хитойни асосий чақириқ сифатида кўрамиз”, – деган кирби.

 

Бунга жавобан Хитойнинг АҚШдаги элчиси Лю Пенъюй Пекиннинг ҳарбий сиёсати “ўз характерига кўра мудофаага йўналтирилгани” ни маълум қилди. “Бизда АҚШдаги каби глобал стратегия ёки ҳарбий операциялар режаси йўқ. Қуролланиш пойгасидан ҳам манфаатдор эмасмиз. Аксинча, АҚШ ўзининг гипертовушли қуролини ишлаб чиқиш мақсадида сўнгги йилларда Хитой таҳдиди ҳақидага афсонани ўйлаб топди. Бу шу йўналишда қуролланиш пойнгасини кучафтирди ва глобал стратегик барқарорликка салбий таъсир кўрсатди”, – деган элчи. 

 

Аввалроқ НАТО бош котиби Хитой ва Россия яқинлашуви хавфи  ҳақида айтганди. Шунингдек, Хитой мудофаа вазирлиги AUKUS қуролланиш пойгасини кучайтиришини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Тошкентда 3,5 млн долларлик кредит эвазига 420 минг доллар талаб қилган шахслар ушланди

Банк ходими ва унинг шериги кредит ажратиш эвазига ноқонуний ҳақ олаётган вақтда тезкор тадбирда қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистонликлар Дубайга ишга таклиф қилинмоқда

Танловдан ўтган номзодларга ойига 2 250 АҚШ доллари маош тўланади, асосий харажатлар эса иш берувчи томонидан қопланади.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин” тизимининг илк йўналиши ишга туширилди

Тизим эрталаб шаҳар маркази, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди ва светофорларнинг синхрон ҳаракатини таъминлайди.

custom img

Жиззахда она-болалар МИБ орқали яшаш хонадонига қайтди

Маълум бўлишича, она ва унинг уч нафар болалари турмуш ўртоғининг уйига киритилмаётган бўлган.

custom img

Пискентда алиментдан қарздор ота хонтахта тагидан топилди

Маълум бўлишича, эркак алиментни мунтазам тўламай келган, қарздорлик эса 40 млн сўмдан ортиб кетган.

custom img

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 миллиард доллардан ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоиз ўсиш қайд этилган бўлсада, импорт ҳажмининг кескин ортиши ташқи савдо балансида 9,2 миллиард долларлик манфий сальдо юзага келишига олиб келди.

custom img

Наманганда банкдан қарздорлик сабаб юк машиналари хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 5 млрд қарздорлиги бўлган.

custom img

Ўзбекистонда ажримларнинг қарийб ярми фарзандсиз оилалар ҳиссасига тўғри келмоқда

Энг кўп ажрим Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"