“Дунё ўзгаряпти. Биз энди бошқа, яъни агрессив Россияни кўряпмиз. Шу билан бирга, иқлим ўзгариши ҳам ҳозирда кун тартибининг асосий масаласи ҳисобланади. Биз, шунингдек, Хитойнинг ўсиши кучлар мувозанатини ўзгартираётганига гувоҳ бўляпмиз”, – деган Столтенберг.
Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши ва глобал кучлар мувозанати НАТОнинг 2022 йил Мадридда тасдиқланадиган янги стратегик концепциясига киради.
Столтенберг, шунингдек, Хитой ва Россиянинг яқинлашуви НАТОга таҳдид туғдиришини айтган.
Бундан аввал НАТОнинг Россия билан мулоқот олиб бориши зарурлиги ҳамда Столтенбергнинг НАТОни Афғонистондан кетиш сабабларини айтгани хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев


