Жаҳон

АҚШ Кобулдаги авиазарбадан ҳалок бўлганлар оиласига компенсация таклиф қилди

АҚШ ҳукумати 29 август куни Кобулда авиазарба оқибатида ҳалок бўлган афғонларнинг оиласига компенсация таклиф қилди. Бу ҳақда "The New York Times" хабар берди.

АҚШ Кобулдаги авиазарбадан ҳалок бўлганлар оиласига компенсация таклиф қилди

 

Хабарда айтилишича, АҚШ мудофаа вазирининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Колин Каль 14 октябрь куни Nutrition and Education International (NEI) Стивен Квон билан учрашувда шундай таклиф берган. Ушбу ташкилотда авиазарба оқибатида ҳалок бўлган Земари Аҳмадий ишлаган.

 

Компенсация миқдори номаълум. "The New York Times" ҳозирда Пентагон Давлат департаменти билан ҳамкорликда Аҳмадийнинг оиласини Афғонистондан олиб чиқиш режасини кўриб чиқяпти.

 

Маълумот ўрнида: 29 август куни АҚШ дрони Кобул аэропорти яқинида авиазарба берди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлган. АҚШ ўшанда ИШИД жангарисига зарба берганини маълум қилган. Аммо кейинчалик Пентагон авиазарба даҳшатли хато бўлганини тан олди.

 

Аввалроқ Қандаҳорда масжид портлатилгани ҳамда Путиннинг "Толибон" ҳақидаги фикрлари хабар қилинганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Кобулдаги авиазарбадан ҳалок бўлганлар оиласига компенсация таклиф қилди | Zamon.uz