Жаҳон

Иқтисодий қийинчиликлар туфайли "Толибон"нинг наркотрафик даромадларидан воз кечиши қийин — Владимир Путин

Владимир Путин Афғонистонда ИШИД хавфи ва “Толибон” ҳукумати ҳақида фикр билдирди.  РФ президенти бу ҳақда МДҲ давлат раҳбарлари кенгашида маълум қилган.

Иқтисодий қийинчиликлар туфайли "Толибон"нинг наркотрафик даромадларидан воз кечиши қийин — Владимир Путин

 

 

Путиннинг сўзларига кўра, ИШИДнинг асосий мақсади – этник ва диний низоларни қўзғаш бўлиб, шу орқали бутун Марказий Осиёга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, террорчилар МДҲ ҳудудига қочқинлар кўринишида киришга ҳаракат қилаётгани маълум қилинди.

 

Путин “Толибон” ҳукумати инклюзив эмаслигига эътибор қаратди. “Вақтинчалик ҳукумат афғон жамиятининг барча қисмларини қамраб олмаган. МДҲ толиблар ўз ваъдасини амалий ишлар билан мустаҳкамлашини кутмоқда”, деган Россия раҳбари. Шу билан бирга, оғир иқтисодий аҳвол туфайли ҳаракат аъзолари наркотрафик даромадларидан воз кечиши қийинлиги таъкидланди. “Толибларни тан олишга шошилмаслик керак, аммо улар билан мулоқот қилиш ва афғонлараро ярашув жараёнини қўллаб-қувватлаш зарур”, – деб қўшимча қилган президент.

 

Бундан аввал Қатар давлатларни “Толибон” ҳокимиятини тан олишда шошилмасликка чақирганди. Шунингдек, РФ ташқи ишлар вазири Андрей Руденко толиблар Афғонистон шимолида назоратни йўқотаётганини маълум қилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

custom img

Россия мактабларида араб тили ўқитилади

Таълим вазирлиги араб тилини ўқитиш дастурини тасдиқлади, дарслар 1 сентябрдан бошланади.

custom img

Нью-Йоркдаги 174 йиллик тарихий черков бутунлай ёниб кетди

Бруклиндаги тарихий черков икки соат ичида кулга айланди.

custom img

Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари АҚШ-Эрон келишувига зарба бериши мумкин — WP

АҚШ разведкаси Нетаняхунинг Ливандаги сиёсати Трамп маъмурияти ва Эрон ўртасидаги келишувга путур етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"