1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШсиз биз Афғонистонда қола олмасдик — НАТО Бош котиби

НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг фикрича, маҳалиий ҳокимиятнинг барбод бўлиши Афғонистоннинг толиблар қўлига ўтишига сабаб бўлган. Бу ҳақда “New York Times” хабар берди.

АҚШсиз биз Афғонистонда қола олмасдик — НАТО Бош котиби

 

 

"Биз сиёсий ва ҳарбий ҳокимият пароканда бўлганига гувоҳ бўлдик. Бу, ўз навбатида, "Толибон"га қарши бутун мудофаа тизимини барбод қилди", – деган Столтенберг.

 

АҚШ ва НАТОнинг Афғонистонни тарк этиши ҳукумат қулашини тезлаштириб юбормадими, деган саволга: "бу келажакда ўтказиладиган тадқиқотларга мавзу бўлиб хизмат қилади", деб жавоб берган. "Ҳозирда мен учун энг муҳими – терроризмга қарши курашда эришилган ютуқларни сақлаб қолиш ва одамларни Афғонистондан олиб чиқиш",–дея қўшимча қилган Столтенберг.

 

НАТО Бош котиби Вашингтон қўшинларни олиб чиқишда иттифоқчилар билан маслаҳатлашганини таъкидлаган. Унинг фикрича, НАТОнинг бошқа аъзолари АҚШсиз  ҳарбий операцияни амалга ошира олмасди. Чунки бундай ҳолатда Европа давлатларининг армия учун парламентдан катта маблағ ва воситаларга рухсат олиши осон эмас.

 

15 август куни  Афғонистонда ҳокимият толиблар қўлига ўтди. Шундан кейин АҚШ ва Ғарб давлатлари  фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонистонликлар эвакуация қилинди.

 

“Толибон” бўйсундирмаган ягона вилоят Панжшер эди. Аммо сентябрь бошида бу ҳудуднинг катта қисми ҳаракат назоратига ўтди. Ҳозирда вилоятда қаршилик ҳаракати давом этмоқда.

 

“Толибон” 7 сентябрь куни янги ҳукумат таркибини эълон қилди. Ҳозирда Афғонистон олий раҳбари этиб Ҳайбатулло Оҳунзода тайинланган.

 

Аввалроқ НАТО афғон қочқинларига ёрдам бериш мақсадида махсус кучларни жалб қилгани маълум бўлган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика